АсосийJamiyat

#Рамазон-2021. Рўза тутган одам кунни ухлаб ўтказса, рўзаси қабул бўладими?

'#Рамазон-2021. Рўза тутган одам кунни ухлаб ўтказса, рўзаси қабул бўладими?'ning rasmi

 Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади? Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди:

- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Рўзадор инсон рўзани охиригача етказиш ва кечки ибодатга қувват ҳосил қилиш учун кундузи дам олиши жоиз. Агар қурби етса, кундузлари ҳам ибодат ва Қуръон ўқиш билан машғул бўлса, нур устига нур. Аммо кундузлари кўпроқ ухлаган инсоннинг рўзаси қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам. 

    Бошқа янгиликлар