Бу ҳақда актёр Дилшодбек Каттабеков ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди:
“Аввало нима бўлиб ўтган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка деб қабул қилинг. Ҳали яхши кунлар олдинда. Сафимизга қайтганингиз билан табриклайман..." деди актёр.
Эслатиб ўтамиз, Оммавий ахборот воситаларида президентнинг куёви Отабек Умаров бир муддат олдин мотоциклда ЙТҲга учрагани ҳақида маълумот пайдо бўлган ва маълумотларга кўра, у Жанубий Кореяда даволанмоқда эди.