Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, ваколатли ташкилотлар ва сахий инсонлар кўмагида пандемия шароитида хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, моддий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни ватанга қайтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Агентликнинг хабар беришича, Владивосток шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Восток-Бухара” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, ўзбекистонлик А.Азизов ҳамда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудларида турли сабабларга кўра, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган 9 нафар юртдошимиз (3 нафари ёш бола) Владивосток-Бухоро йўналиши бўйича ташкиллаштирилган чартер авиарейси орқали бепул Ўзбекистонга қайтарилди.






