АсосийJamiyat

Ўзбекистонда апрель ойининг охирида ёзги жазирама кузатилади

'Ўзбекистонда апрель ойининг охирида ёзги жазирама кузатилади'ning rasmi

Синоптикларнинг маълум қилишича, 25 апрелдан бошлаб мамлакатимизга жуда илиқ ҳаво массалари жадал кириб келиши бошланди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича апрель ойининг охирига қараганда ёзнинг боши учун хос бўлган очиқ об-ҳаво ҳарорати кузатилди.

Бугун ва иш ҳафтасининг давомида ҳарорат меъёрдан 5-8° га кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17°, кундуз кунлари 32-35°, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-38° гача бўлади. Кундузги ҳарорат шу кунлар учун бўлган мутлоқ максимумга яқинлашади. 
Ҳафтанинг охирида Каспий денгизининг шимолий ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Республика ҳудудида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, лекин ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади. Кундуз куни ҳарорат 27-32° гача бироз пасаяди, аммо меъёрдан юқори бўлиб қолади.

Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб 28-30 апрель 1-май об-ҳаво маълумоти тақдим этилди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан
 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 15-20°, кундузи 30-35°; 29 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 23-28°; 30 апрель-1 майда кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан
 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 32-37°, 29 апрелда кечаси 15-20°, кундузи 32-37°, 30 апрель-1 майда кечаси 13-18°, кундузи 27-32° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб  ғарбдан   7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 28-29 апрелда 30-35°, 30 апрель-1 майда 27-32° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгаптириб ғарбдан
 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 33-38°; 29 апрелда кечаси 15-20°, кундузи 33-38°; 30 апрель-1 майда кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан
 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 28-33°; 29 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 28-33°; 30 апрель-1 майда кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан
 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 28-29 апрелда 20-25°,  30 апрель-1 майда 14-19° бўлади.
  
 

    Бошқа янгиликлар