АсосийЖАМИЯТ

Оққўрғонлик фуқаро Қорахонийлар давридан қолган мис тангалар хазинасини топиб олди. Уларнинг қиймати қанча? (видео)

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Шоҳрухия» МФЙ Ҳосилдор маҳалласида яшовчи Шодиёр Эргашев...

'Оққўрғонлик фуқаро Қорахонийлар давридан қолган  мис тангалар хазинасини топиб олди. Уларнинг қиймати қанча? (видео)'ning rasmi

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Шоҳрухия» МФЙ Ҳосилдор маҳалласида яшовчи Шодиёр Эргашев Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги Шоҳрухия ёдгорлигидан кўкимтир тусга кириб қолган 427 дона мис танга солинган қопчасини топиб олди. Уларнинг қиймати қанча? "Севимли" телеканали "Замон" дастурининг мухбири воқеа жойига борди. 

—Тангаларни олаётган пайтимда улар солиб қўйилган мато қопча титилиб, кетди. Кейин румолчамга тугиб олдим хазинани, – дейди  Шодиёр Эргашев. 

 Шодиёр Эргашов бу ҳақда ЎзФА Тарих институтига мурожаат қилди. 

"Замон" мухбири ЎзФА Тарих институти  бўлими бошлиғи Дилмурод Нормуродов билан тангаларнинг тарихи ҳақида суҳбатлашди. 

Дилмурод Нормуродовнинг таъкидлашича,  мис тангаларнинг бир нечтаси тозаланиб ўрганилганда тангаларнинг ҳар иккала томонига бўртма шаклида араб ёзувида матнлар битилиб, безаклар туширилгани аниқланган.

– Танганинг олд томонига араб ҳарфларида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг расули” сўзлари битилган. Танганинг орқа томонига араб ҳарфларида  “...Арслон хоқон” сўзлари битилган эди.  Демак, мазкур танганинг зарб этилиш даври Қорахонийлар ҳукмдори Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон ҳукдорилиги пайтига тўғри келади, дейди мутахассис.

 

    Бошқа янгиликлар