АсосийЖАМИЯТ

Сал қолса ЙПХ ходимини босиб кетмоқчи бўлган қорақалпоғистонлик ҳайдовчининг "Ласетти"си жарима майдонига жойлаштирилди(видео)

Ижтимоий тармоқларда "Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетишига озгина қолди" сарлавҳ...

'Сал қолса ЙПХ ходимини босиб кетмоқчи бўлган қорақалпоғистонлик ҳайдовчининг "Ласетти"си жарима майдонига жойлаштирилди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетишига озгина қолди" сарлавҳаси остида  видео лавҳалар тарқалди.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 25 апрель куни соат 13:45ларда, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ ходими И.Искандаров Нукус шаҳар деҳқон бозори яқинида хизмат олиб бораётган вақтда содир бўлган. Инспектор томонидан  "Ласетти" русумли автомобилни тўхтатган ва текширув давомида ён ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлигини аниқлаган. Ҳайдовчига қоидабузарлигини тушунтириб транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштиришини айтган вақтида ҳайдовчи ходимга бўйсунмасдан автомобилни бошқариб, воқеа жойидан кетиб қолган.

"Ласетти" тўхтатган ва текширув давомида ён ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлигини аниқлаган. Ҳайдовчига қоидабузарлигини тушунтириб транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштиришини айтган вақтида ҳайдовчи ходимга бўйсунмасдан автомобилни бошқариб, воқеа жойидан кетиб қолган.

ЙПХ ходими ҳолат юзасидан ЙҲХБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, қонуний талабини бажармасдан кетиб қолган ҳайдовчига тегишли чора кўрилишини сўраган.

Ходимнинг билдиргиси асосида ҳолат ўрганилиб, кетиб қолган ҳайдовчи аниқланган ва белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар