Гулистон шаҳридаги Информатика ва ахборот техналогияларига ихтисослаштирилган таянч мактаб интернатида Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимининг “Энг билимдон ўқувчи” фанлар олимпиадасининг якуний вилоят босқичи ташкил этилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олимпиадада Вилоят Ҳокимининг стипендиясига лойиқ бўлган ўқувчи ёшлар орасидан “Энг яхши математик”, “Энг яхши хорижий тил билимдони”, “Энг яхши дастурчи”, “Энг яхши биолог”, “Энг яхши физик” ва “Энг яхши кимё фани билимдони” каби йўналишларда иқтидорли ўқувчилар аниқланган.

Шунингдек, ўқувчиларнинг бажарган ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан шаффофликда текширилди ва юқори натижа кўрсатган ўқувчилар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тақдирланган.






