АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 11та МТМ карантинга ёпилган – Мактабгача таълим вазирлиги

'Ўзбекистонда 11та МТМ карантинга ёпилган – Мактабгача таълим вазирлиги'ning rasmi

Ҳозирги кунда 36 нафар боғча тарбиячиси ва 42 нафар тарбияланувчи коронавирус юқтириб олди, 11та МТМ онлайн режимда ишламоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 25та тарбияланувчи ва 28та ходим даволанмоқда. Тошкент шаҳридаги Мактабгача таълим ташкилотларидан 8таси 14 кунлик онлайн режимига ўтди.  

Тошкент вилоятида 9 нафар тарбияланувчи, 9 нафар ходим даволанмоқда. 4 та мактабгача таълим ташкилоти 14 кунлик онлайн режимда ишламоқда.  

Самарқанд шаҳрида 4 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида коронавирус аниқланган.  

️Ташкилотларда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли 27 апрелдан бошлаб Самарқанд шаҳридаги барча мактабгача таълим ташкилотларида 14 кунлик карантин жорий этилди.  

Сирдарё вилоятининг 4 нафар тарбияланувчисида касаллик аломатлари аниқланган бўлиб, тўрттала ҳолат ҳам Гулистон шаҳрида аниқланди.

Сурхондарё вилоятида 3 нафар тарбияланувчида касалланиш аломатлари аниқланган.

Наманган вилоятида 1 нафар тарбияланувчисида касалланиш ҳолати кузатилган.

Навоий вилоятида 2 нафар МТМ ходимида касаллик аниқланган, боғча 14 кунлик масофавий таълим ва тарбия бериш режимга ўтказилди.  

Хоразм вилояти Хазорасп тумани мактабгача таълим бўлими ходимларидан бирида ҳам касаллик аниқланган

Бошқа янгиликлар