АсосийJamiyat

Тошкент механика заводида ёнғин содир бўлди

'Тошкент механика заводида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Тошкент механика заводи ҳудудида чиқиндилар ёниб кетди. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан ёнғинни бартараф этдилар. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳолат бугун, 26 апрел куни содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига соат 16:32да Тошкент механика заводи ҳудудида саноат чиқиндилари ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. 

Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Оқибатда 60 квадрат метрга зарар етган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқаларда бартараф этилган.

ФВВ хабарига кўра, ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Бошқа янгиликлар