АсосийJamiyat

Нурафшонда портлаган уй тавсилотлари эълон қилинди

'Нурафшонда портлаган уй тавсилотлари эълон қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, Нурафшон шаҳрида, “Обод турмуш” МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳодиса билан боғлиқ қўшимча тавсилотларни эълон қилди.

Ҳокимлик ахборотига кўра, айни вақтда воқеа жойида тезкор қутқарув гуруҳлари иш олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан талафот кўрган уйдаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

Ушбу ҳодисада 2009 йилда туғилган Э. Х. ҳалок бўлган. Уй эгаларидан яна бири жонлантириш бўлимига олиб кетилган.

Дастлабки тахминларга кўра уйдаги 4-хонадонда газ ускунаси қўлбола шланг орқали ҳисоблагичдан алоҳида ўзбошимчалик билан асосий газ тармоғига уланган бўлиб, фожиага унинг носозлиги сабаб бўлган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган ва унинг натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Бошқа янгиликлар