АсосийJamiyat

Тошкентда уч йигит жарима ёзгани учун радарни «жазолашди»

'Тошкентда уч йигит жарима ёзгани учун радарни «жазолашди»'ning rasmi

2021 йил 23 апрель куни Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч ва Бобур кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “Spark” (давлат рақами 01 Р 114 QA) автомобилида тезлик тартибини автоматлаштирилиган тарзда қайд этувчи мослама ўрнатилган устун олдига келиб тўхтаган йигитларнинг радарга тош отаётганларини кўриб қолишди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ Ахборот хизмати. 

Тез орада мазкур фуқаролар автомобиллари билан Яккасарой тумани ИИО ФМБга етказилдилар. Ҳуқуқбузарлар 22 ёшли Жаҳонгир М. (юқоридаги автомобиль ҳайдовчиси), 23 ёшли Шавкатжон М. ва 23 ёшли Ахрор Ш.лар эканлиги аниқланди.

Суҳбат давомида аниқланишича, ҳодисадан бир оз аввалроқ Жаҳонгир М. томонидан 2021 йил 17 апрель куни содир этилган қоидабузарлик сабабли автомобиль эгасига тезлик тартиби бузилгани учун 1.225.000 сўмлик жарима келгани маълум бўлди. Қилмиши учун тегишли масъулиятни бўйнига олмаган фуқаро ўртоқлари билан бирга радардан “аламларини олишга” қарор қилишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди. Жазо тўғрисидаги ҳукм суд томонидан чиқарилади.

 

    Бошқа янгиликлар