АсосийJamiyat

Наманганда "ВАЗ-2106" ҳайдовчиси ҳаракатни таъминлай олмай, ёшли болани уриб кетди. Пиёда вафот этган

'Наманганда "ВАЗ-2106" ҳайдовчиси ҳаракатни таъминлай олмай,  ёшли болани уриб кетди. Пиёда вафот этган'ning rasmi

25 апрель куни соат 15:30 ларда, Наманган шаҳар Олвализор маҳалласи Марғилон кўчасида "ВАЗ-2106" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлга бирданига югуриб чиқиб юборган 2015 йилда туғилган болани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, пиёда олган тан жарохати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар