1

"Илҳақ" энди рус тилида ҳам намойиш этилади

МАДАНИЯТ 28.04.2021, 12:55
"Илҳақ" энди рус тилида ҳам намойиш этилади

Ўзбекистон Кинематография агентлиги (Ўзбеккино МА) буюртмасига биноан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган "Илхақ" бадиий фильми рус тилига таржима қилинди.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу бадиий фильм иккинчи жаҳон уруши даврида рўй берган ҳаётий воқеаларга асосланган. Унда беш ўғилни ўстириб улғайтирган ва уларни урушда йўқотган она Зулфия Зокированинг дарди, аламли кечинмалари ва азоблари тасвирланган.

- Олдинда Ғалабанинг 75 йиллиги яқинлашиб келмоқда. Ўтган йили худди шу вақтда катта премьераси ўтказилган "Илҳақ" фильми нафақат ўзбек киномухлислари, балки русийзабон томошабинларда ҳам катта қизиқиш уйғотганди. Ўшанда фильм ижодкорлари номидан кейинги йил Ғалаба байрамигача фильмни рус тилидаги вариантини ҳам тақдим қиламиз деб ваъда берган эдик. Мана ваъдамизнинг устидан чиқаяпмиз. Фильмнинг рус тилидаги варианти кенг намойишларга тайёр. Яқин кунларда инглиз тилидаги субтитрли версиясини ҳам тақдим қиламиз. "Илҳақни"ни нафақат ватанимизда, балки қўшни давлатлар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ҳам намойиш қилиш ниятидамиз, - деди фильм режиссёри.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1