АсосийJamiyat

Учқудуқда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди

'Учқудуқда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент,  ДХХ ҳамда ИИБ Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Б. (аёл) 2018 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро И.га 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар