АсосийЖАМИЯТ

Наманганлик ўқувчи билими орқали бир ойда 5 млн сўм даромад топмоқда

Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ўз о...

'Наманганлик ўқувчи билими орқали бир ойда 5 млн сўм  даромад топмоқда'ning rasmi

Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган қаҳрамонимиз муддатидан аввал Жанубий Кореянинг  “Songvon” университети талабасига айланган. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, корейс тилидан Тоpic 2 даражали сертификатга эга бўлиб, мазкур тил билан 3 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаётган ёш, интилувчан ўқувчи ўз атрофига умумтаълим масканидаги тенгдошлари, ука-сингилларини жамлаган. Дарсдан сўнг таълим маскани директори Анваржон Мирзалиев томонидан ажратиб берилган хонада корейс тилидан қўшимча сабоқлар беради.Айни пайтда ўзининг 9 нафар синфдошини ҳам ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрламоқда. Биргина мактабнинг ўзида 50 дан зиёд ўқувчи ҳамда маҳалладошларига корейс тилидан сабоқ бермоқда. Тинимсиз ҳаракатлари, интилиши ва билими унга ҳар ойда 5 млн сўм даромад келтирмоқда.

Бошқа янгиликлар