АсосийJamiyat

АОКА номидан ноқонуний фойдаланган сайт раҳбарияти огоҳлантирилди

'АОКА номидан ноқонуний фойдаланган сайт раҳбарияти огоҳлантирилди'ning rasmi

Taftish.uz веб-сайти мухбирлари Н. А. ҳамда Ҳ. С. фаолиятлари давомида давлат байроғи фонига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Taftish.uz ахборот агентлиги” ёзувлари киритилган №003 ва №007 сонли гувоҳномалардан фойдаланишган. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 21 апрель куни веб-сайт бош муҳаррири Ғ. А. Агентликка таклиф қилинди ва ушбу ҳолат юзасидан суҳбат ўтказилди.

Ғ.А. суҳбат давомида Taftish.uz веб-сайти мухбирларига гувоҳномани шахсан ўзи берганлиги, ушбу шаклдаги гувоҳномаларни тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнида ҳеч қандай ғаразли мақсад кўзламагани, хусусан Агентлик номи ва давлат байроғини гувоҳномада акс эттириш қонунга зид ва жавобгарликка олиб келиши мумкин эканидан бехабар экани ҳамда бу ишидан пушаймонлигини  таъкидлаб ўтди.

Агентлик ходимлари томонидан Ғ.А. хизмат гувоҳномаларини тайёрлашда давлат рамзлари фонида ўзи фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган сохта (нотўғри) маълумотлар киритиш, унинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талабларига зид экани тушунтирилиб, бу каби ҳаракатлар жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирилди.  

Веб-сайт бош муҳаррири ходимларга берилган гувоҳномалар қисқа муддат ичида йўқ қилинишини билдирди.  

Маълумот ўрнида, аввалроқ Бухоро ва Андижон вилоятларида сохта гувоҳнома билан ўзларини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходими сифатида таништириб, таъмагирлик қилган шахслар аниқланган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар