АсосийJamiyat

"Новза" метро бекати яқинида поезд ҳаракати тўхтаб қолди. Расмийлар йўловчилардан узр сўради

'"Новза" метро бекати яқинида поезд ҳаракати тўхтаб қолди. Расмийлар йўловчилардан узр сўради'ning rasmi

Бугун, 17: 50ларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги "Миллий боғ" ва "Новза" стансиялари оралиғида техник сабабларга кўра битта ҳаракат таркиби тўхтатилди. Бу "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Aхборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.

Хабарда айтилишича, барча йўловчилар хавфсиз эвакуация қилинган. 

"Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг раҳбарияти йўловчилардан узр сўрайди ва вазиятни аниқлаб олиш учун ишчи гуруҳ тезкор ташкил этилганини маълум қилади. Текширув натижалари расмий манбаларда жамоатчиликка эълон қилинади",–дейилади  "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарида.

Ҳозирда, метрополитеннинг ушбу йўналишдаги харакат давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар