1

Бугун Ўзбекистоннинг икки ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 29.04.2021, 08:13
Бугун Ўзбекистоннинг икки ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 29 апрелда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли ва иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 34-36° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1