АсосийJamiyat

Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди

'Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди'ning rasmi

29 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 71775 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинация бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 718 471нафарга етди.  

 29 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

-Фарғона вилояти (16 838 нафар),

-Андижон вилояти (9230 нафар),

-Наманган вилояти (8787 нафар),

-Самарқанд вилояти (5801 нафар),

-Жиззах вилояти (5113 нафар) банд қилди.  

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

-Фарғона вилоятида 105 158 нафар,  

-Наманган вилоятида 75 477 нафар,  

-Андижон вилоятида 72 242 нафар,

-Самарқанд вилоятида 69585 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

 

    Бошқа янгиликлар