АсосийJamiyat

Рекорд! Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 400дан ошиб кетди, икки бемор вафот этди

'Рекорд! Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 400дан ошиб кетди, икки бемор вафот этди'ning rasmi

2021 йил 29 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90808 (+402) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ Ахборот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-5 нафари Андижон вилоятида,

-3 нафари Бухоро вилоятида,

-8 нафари Жиззах вилоятида,

-6 нафари Қашқадарё вилоятида,

-4 нафари Навоий вилоятида,

-4 нафари Наманган вилоятида,

-69 нафари Самарқанд вилоятида,

-6 нафари Сирдарё вилоятида,

-6 нафари Сурхондарё вилоятида,

-9 нафари Фарғона вилоятида,

-6 нафари Хоразм вилоятида,

-64 нафари Тошкент вилоятида,

-209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

-Андижон вилоятида 18 нафар,

-Қашқадарё вилоятида 3 нафар,

-Навоий вилоятида 6 нафар,

-Наманган вилоятида 6 нафар,

-Самарқанд вилоятида 22 нафар,

-Фарғона вилоятида 3 нафар,

-Хоразм вилоятида 1 нафар,

-Тошкент вилоятида 42 нафар,

-Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87067 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3092 нафар бемор даволанмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар