АсосийSiyosat

Самарқандда Қозоғистоннинг бош консуллиги очилди.

'Самарқандда Қозоғистоннинг бош консуллиги очилди.'ning rasmi

Кеча, 29 апрел куни Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикаси бош консуллигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Очилиш маросимида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дархон Сатибалди ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этдилар.

Консуллик Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажаради.

Қозоғистон бош консуллиги Ялангтуш Баҳодир кўчаси, 52а манзилида жойлашган.

Маълумот учун: Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2020-йил 23-сентябрда Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикаси бош консуллигининг очилиши тўғрисидаги фармонни имзолаган. Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси консуллик округлари сифатида белгиланган.

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар