28 апрель куни М.С. “Damas” русумли автомашинасини Хонобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни ўнг четида тўхтаб турган Э.Ш.нинг “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси Э.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.


Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






