АсосийЖАМИЯТ

Очиқ мулоқотда ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 30 апрель куни Wyndham Tashkent мехмонхонасида “Республика аҳолисини ижтимои...

'Очиқ мулоқотда ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари муҳокама қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 апрель куни Wyndham Tashkent мехмонхонасида “Республика аҳолисини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш” мавзусида Электрон оммавий ахборот воситаларининг миллий ассоциацияси ташаббуси билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда бугунги кунда айрим турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархлари ошиши борасида мутахассислар фикр-мулоҳазаси, таҳлили тингланди.

Жумладан, БМТнинг БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотига кўра,2020 йил март – 2021 йил февраль давридаозиқ-овқат нархлари индекси – 24,6 фоизга, хусусан бошоқли экинлар – 26,5 фоиз, ўсимлик ёғи– 86,3 фоиз, шакар 30,1 –фоизгаошганлиги кузатилган. 

Ҳозирги кунда АҚШ доллари индекси (DXY) 2020 йилнинг март ойига нисбатан 4,3 фоизгапасайган бўлса,тегишли даврда Ўзбекистонда АҚШ долларининг миллий валютамизга нисбатан мустаҳкамланганлигини кўриш мумкин (валюта курси – 9 518 сўмдан 10 504 сўмга, яъни 10,4%га ошган).

Ушбу ҳолат республикамизга импорт қилинаётган товарлар нархига икки томонлама таъсир кўрсатганлигини қайд этиш лозим.

2021 йилнинг январь–март ойларида республикада инфляция даражаси 2,5 фоизни (2020 йилнинг мос даврида -2,8%) ташкил этиб, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари 3,1 фоизга, хусусан гўшт маҳсулотлари – 1,9 фоиз (жумладан, парранда гўшти -7,3%), картошка – 4,8фоиз, шакар – 5,0 фоиз, ёғ маҳсулотлари 4,7 фоизга ошганлиги кузатилди.

Шу билан бирга, 2019–2020 йилларда жами 395минг тонна 
(ёки йилига ўртача 198 минг тонна) кунгабоқар дони импорт қилиниб, ушбу кўрсаткич 2018 йилга (200 минг тонна) нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган. Жорий йил бошидан 25 апрелга қадар маҳаллий корхоналар томонидан 
57минг тонна кунгабоқар дони импорт қилиниб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга ошган.

Хусусан,жаҳон биржаларидаги ўсимлик ёғи нархи 2020 йилнинг февраль ойида 1 тонна учун ўртача 759долларни ташкил этган бўлса, жорий йил февраль ойида 1 387долларгачаошган.

Мамлакатимизда кунгабоқар ёғи нархи ўтган бир йил давомида ўртача 38фоизга қимматлашган.

Шохрух ШАРАХМЕТОВ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси:

— Ўсимлик ёғи нархлари кескин ўсганлиги жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 1 литр ўсимлик ёғи ўртача 18 минг сўмдан, 24 минг сўмгача сотилаётганлиги қайд этилган.

Жорий йил ўтган даврида импорт ёғ географияси бўйича 68 фоиз импорт ҳажми Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Натижада, қўшни давлатларда ички бозор ҳимоя қилиниши, экспорт божлари оширилиши бизнинг бозорда нарх ошишига таъсир этган.

Ҳокимиятнинг барча даражаларида нархларни барқарорлаштириш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда, хусусан Қонунчилик палатаси йил сўнгига қадар ўсимлик ёғи ва кунгабоқар уруғи импортига ҳамда ички бозорда реализациясига белгиланган қўшилган қиймат солиғини бекор қилиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, Сенатга тақдим этди.

Шу билан бирга, Қўмита томонидан ҳам чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, кунгабоқар ёғи нархлари ошиши натижасида пахта ёғи ва пахта ёғини ишлаб чиқариш учун хомашё бўлган чигит нархларининг ҳам кўтарилиши кузатилди.

Шу мақсадда, Қўмита тизимда чигит нархларининг шаклланишини комплекс ўрганиш бошлаб юборилди.

Ўрганишда ўзаро рақобатчи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ўртасида келишиб олинган ҳаракатлар ва келишувларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, хусусан:

сунъий равишда нархларни белгилаш ёки сақлаб туриш;

ишлаб чиқариш устидан, маҳсулот сотиш бозорлари устидан назорат ўрнатиш;

таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олишга қаратилган ҳаракатлар мавжудлиги таҳлил қилинмоқда.

Шу билан бирга, дастлабки ўрганиш жараёнида 1 кг техник чигит нархи барча харажатларни ҳамда зарур фойдани инобатга олган ҳолда ўртача 2 2002 500 сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан биржа савдоларида пахта ёғи маҳсулоти нархининг кескин ошишини олдини олиш мақсадида, савдоларга қўйиладиган пахта ёғи маҳсулотини ҳар бир харидор олиши мумкин бўлган кунлик максимал миқдори жорий йилнинг 21 апрелидан бошлаб 3 тонна миқдорида белгиланди. Бу, ўз навбатида, ички бозорда нархлар барқарорлашишига олиб келиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар