АсосийЖАМИЯТ

Зафар Ортиков: “Мевали дарахтлар пайвандтаглари етиштиришни йўлга қўйиш бўйича “ин-витро” лабораторияси ишга туширилади”

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ёғ-мой корхоналарини мойли хомашё б...

'Зафар Ортиков: “Мевали дарахтлар пайвандтаглари етиштиришни йўлга қўйиш бўйича “ин-витро” лабораторияси ишга туширилади”'ning rasmi

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ёғ-мой корхоналарини мойли хомашё билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Wyndham Tashkent мехмонхонасида “Республика аҳолисини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш” мавзусида Электрон оммавий ахборот воситаларининг миллий ассоциацияси ташаббуси билан очиқ мулоқотида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Зафар Ортиков ўз мулоҳазалари ва таҳлиллари билан бўлишди.

— Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан республика аҳолисини ижтимоий муҳим турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш бўйича мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан тегишли хулоса қилган ҳолда, 2021 йилда озиқ-овқат саноати, агрологистика ҳамда боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик, картошкачилик ва иссиқхона хўжалиги йўналишлари бўйича юклатилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш, белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Биринчидан, республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг кафолатланган захирасини яратиш ва нарх-наво барқарорлигига эришиш мақсадида мева-сабзавотчилик, интенсив боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш ҳамда ҳар бир худудда ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш чоралари ишлаб чиқилди;

республика ҳудудларида боғ ва ток қатор ораларига ҳамда асосий ва такрорий майдонларга жами 567,2 минг гектар, шундан 343 минг гектар сабзавот, 86,5 минг гектар картошка ва 137,5 минг гектар полиз экинлари экилиб, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 13,8млн. тоннамева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ишлари ташкил этилади;

Мойли экинларни экиш учун уларнинг уруғ масалалари, импорт ва маҳаллий уруғчилик компаниялар ҳисобидан мавсумгача ҳал этилган.

Ушбу мойли экинларни экиш бўйича “экиш штаблар” ташкил этилган бўлиб, барча мутасаддилар, жумладан Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, прокуратура органларидан иборат ишчи гуруҳлар экиш ишларини ташкил этишга ва мониторинг олиб боришга жалб этилган. 

Иккинчидан,республика ҳудудларида жами 175,2 минг гектар, шундан 88,6 минг гектар майдонда интенсив ва мевали боғлар ҳамда 86,6 минг гектар токзорлар барпо этиш чоралари кўрилади. Шунингдек, республика ҳудудларида 2минг гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ишга туширилиши таъминланади, жумладан Тошкент вилоятида 415 гектар майдонда саноат усулида бир хил типдаги совутгичли сиғимлар, қадоқлаш, қайта ишлаш ва логистика марказларини ўз ичига олувчи замонавий иссиқхоналар комплекслари қурилади.

Учинчидан, озиқ-овқат саноати соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг концепцияси ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича миллий дастури ишлаб чиқилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича умумий 7,9трлн. сўмлик 623таинвестиция лойиҳалари амалга оширилиш натижасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, гўшт ва сут) қайта ишлаш қувватлари 5,5млн. тонна дан млн. тонна гектар ошади;

қайта ишланган 49трлн. сўмлик озиқ-овқат саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади; 

совутгичли ва сақлаш омборхоналарининг қувватлари 1,4 млн. тоннага етказилади.

Тўртинчидан, республика ҳудудлари буйича жами қуввати 282минг тонна бўлган 20та агрологистика марказлари лойиҳалари амалга оширилиб, жами агрологистика марказлари сони 71тагава қуввати 1 020мингтоннага етказилади.

Бешинчидан, республикада интенсив кўчатчиликни ривожлантириш, интенсив кўчат етиштиришни маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартиш мақсадида етиштирилган интенсив кўчатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини фермер хўжаликларига қоплаб бериш; 

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишдаги консалтинг ва инфратузилмаси билан боғлиқ харажатларни субсидиялаштизими йўлга қўйилади.

Олтинчидан,Европа Иттифоқи грант маблағлари ҳисобига академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Намаган илмий-тажриба станциясида мевали дарахтлар пайвандтаглари етиштиришни йўлга қўйиш бўйича “ин-витро” лабораторияси ишга туширилади.

Еттинчидан,республика ҳудудларида босқичма-босқич жами 
436,6минг гектар ер майдонлари мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилади.

Саккизинчидан, 17,2минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари “Organic”стандарт талабига мувофиқ (жумладан, 10,3 минг гектар пахта майдони, 
1,1 минг гектар дон, дуккакли ва мойли экин майдонлари, 3 минг гектар боғдорчилик, 1,3 минг гектар узумчилик, 1,5 минг гектар сабзавот-полиз экин майдонларида) ташкил этилади;

27,3минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари Global G.A.P. стандарт талабига мувофиқ (жумладан, 10,3 минг гектар мева, 5,5 минг гектар узум, 7,7 минг гектар сабзавот, 3,8 минг гектар полиз майдонларида) етиштириш йўлга қўйилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, пойтахт деҳқон бозорларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, 2020 йилнинг 16 октябрькуни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 2021 йилнинг 23 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йииғилиши ўттказилиб 2020 йил ноябрь – 2021 йил апрельойларида Тошкент шаҳар ва Тошкент шаҳар туманлари эҳтиёжи учун талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш белгиланди. Жамғармага 25 млрд. сўмажратилиши кўзда тутилган. 

    Бошқа янгиликлар