Ижтимоий тармоқларда Намангандаги туғуруқхонада соғ аёлнинг жасади чиққанлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади расмий хабарда.






