АсосийЖАМИЯТ

Уруш кетаётган "қайноқ нуқталар"дан мусаффо осмон остига қайтган ўзбеклар: "Меҳр-5" операциясидан фоторепортаж

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 30 апрель куни AҚШ ва бошқа мамлакатлар кўмагида амалга о...

'Уруш кетаётган "қайноқ нуқталар"дан мусаффо осмон остига қайтган ўзбеклар: "Меҳр-5" операциясидан фоторепортаж'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 30 апрель куни AҚШ ва бошқа мамлакатлар кўмагида амалга оширилган "Меҳр-5" операцияси натижасида Сурия ҳудудидаги уруш кетаётган "қайноқ нуқталарга" бориб қолиб, "Aл-Хол" лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида мажбурий ушлаб турилган 24 нафар аёллар ва 69 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилди.

Маълум қилинишича, ушбу аёллар  террорчилик йўлига кирган эркакларнинг ундови билан Сурияга борган ва эрларини жангларда йўқотган. Ўзлари бева, фарзандлари эса етим қолган.  Уларнинг 7 таси ота - онасини йўқотган чим етимлар эканлиги айтилган. Улар неча йиллар деганда ўз ватанлари, тинч мамлакат қучоғига қайтдилар. Аёллар ва оналар кўзларида шукроналик ёши, болалар қўзида тинч-гўзал диёрдан мамнунлик ҳисси.

 

Эндиликда улар Тошкент вилоятидаги "Бўстон" санаторийсига жойлаштирилиши маълум қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ш.Мирзиёев ташаббуси билан «Меҳр-1», «Меҳр-2», «Меҳр-3» ва «Меҳр-4» гуманитар операциялари доирасида 320 дан ортиқ ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилган эди.

    Бошқа янгиликлар