Айни дамда "Олтин қалам XV" миллий мукофоти учун халқаро танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, тадбирда сайтимиз ва "Даракчи" газетаси ходимлари ҳам ғолиблар сафидан ўрин олди.
Туркия республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номинацияси бўйича ғолиблар:
* “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун” - "darakchi.uz" сайти муҳаррири Фарида Эгамбердиева;
* “Туркия ва турк маданияти ҳақидаги энг яхши материал учун”- «Ўзбекистон 24» радиосидан Шарофитдин Тўлаганов;
* “Туркия ташқи сиёсати ҳақидаги энг яхши материал учун” - "xabar.uz" сайтидан Собиржон Ёқубов.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Ўзбек тилини ривожлантиришга оид энг яхши материаллар йўналишида "Даракчи" нашри вакили Рустам Жабборов, Германиянинг "Иқлим ўзгаришларига оид энг яхши лойиҳа" номинациясида «Даракчи» газетаси мухбири Каримжон Зарипов ғолиб деб топилди.






