АсосийJamiyat

Ҳукумат қарори билан бир қанча тайинловлар амалга оширилди

'Ҳукумат қарори билан бир қанча тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Ҳукуматнинг 3 майдаги 262-сонли қарори билан Олимжон Алижонович Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори этиб тайинланди.

Шунингдек, 3 майдаги ҳукумат 264-сонли қарорига асосан:

➖ Ибратжон Алижонивич Каримов Ўзбекистон Республикаси Гидрометерология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари этиб;

➖ Фируз Бахрамединович Сафаров Ўзбекистон Республикаси Гидрометерология  хизмати маркази бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар