Ҳарбий кенгаш 40 вазирдан иборат бўлган Чад муваққат ҳукумати тузилганини эълон қилди.
“Вазирларнинг аксарияти яқинда вафот этган президент Идрис Деби давридаги вазирлар маҳкамаси таркибида бўлган лавозимини сақлаб қолган”, дейилади ҳарбий кенгашнинг матбуот хизмати маълумотида.
“РИА Новости” хабарига кўра, “Чад ҳарбий кенгаши Баҳимий Бадакий Альберт бошчилигидаги муваққат ҳукуматни тузган”.
Ҳарбийларнинг баёнотига кўра, мамлакатдаги ўтиш даври бир ярим йил бўлиб, шундан сўнг сайловлар ўтказилади.






