2021 йил 3 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92320 (+314) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-5 нафари Андижон вилоятида,
-6 нафари Бухоро вилоятида,
-5 нафари Жиззах вилоятида,
-2 нафари Қашқадарё вилоятида,
-3 нафари Навоий вилоятида,
-5 нафари Наманган вилоятида,
-39 нафари Самарқанд вилоятида,
-5 нафари Сирдарё вилоятида,
-1 нафари Сурхондарё вилоятида,
-8 нафари Фарғона вилоятида,
-11 нафари Хоразм вилоятида,
-32 нафари Тошкент вилоятида,
-188 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
-Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
-Бухоро вилоятида 8 нафар,
-Жиззах вилоятида 7 нафар,
-Навоий вилоятида 4 нафар,
-Наманган вилоятида 14 нафар,
-Самарқанд вилоятида 51 нафар,
-Фарғона вилоятида 6 нафар,
-Хоразм вилоятида 6 нафар,
-Тошкент вилоятида 51 нафар,
-Тошкент шаҳрида 136 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88258 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 655 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.






