АсосийDunyo

Илон Маск ҳар бир уйни энергия ишлаб чиқарадиган станцияга айлантирмоқчи

'Илон Маск ҳар бир уйни энергия ишлаб чиқарадиган станцияга айлантирмоқчи'ning rasmi

Мижозлар алоҳида қуёш батареяси ёки унинг Powerwall энергия йиғиш қурилмасини сотиб олмайди, балки бутун бир тизим харид қилинади.

Тесла бош директори Илон Маск ҳар бир уйни компания маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда, энергия ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган ва қайта тармоққа етказиб берадиган, яъни электр тақсимлайдиган станцияга айлантирмоқчи, дея хабар бермоқда “ЎзA”.

Ушбу компания кўп йиллардан буён қуёш батареялари ва энергия захираларини сотиш билан шуғулланиб келади. Шу боис, компания қуёш энергияси захиралари маҳсулотлари билан биргаликда сотиш бўйича янги сиёсий коммунал хизматларни йўлга қўйиши мумкин.

“Бу Тесла учун ҳам, коммунал хизматлар учун ҳам ривожланишнинг янгича омили ҳисобланади. Aгар мазкур стратегия бажарилмаса, коммунал хизматлар ўз мижозларига хизмат кўрсатишда оқсайди”, — деган Маск.

Компания ўз сиёсатини ўзгартирди. Энди мижозлар алоҳида қуёш батареяси ёки унинг Поwерwалл энергия йиғиш қурилмасини сотиб олмайди, бутун бир тизим харид қилинади. Илон Маск Твиттердаги баёнотида қуёш энергияси фақат Powerwallга етказиб берилиши ва уйнинг асосий тўсувчи панели ўртасида алоқа ўрнатиши ҳақида таъкидлаган. Бу электр тармоқдан узилганда бутун уйни тармоқ билан таъминлаб туради.

Aввалроқ Спот, Илон Маскнинг бойлиги $6 миллиардга кўпайганлиги ҳақида хабар берган эди.

    Бошқа янгиликлар