АсосийЖАМИЯТ

Қонунчилик палатаси Спикерига икки ўринбосар сайланди

2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унд...

'Қонунчилик палатаси Спикерига икки ўринбосар сайланди'ning rasmi

2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масалани кўриб чиқдилар.  

Мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари, “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбарлари лавозимига номзодларни кўриб чиқдилар.  

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг номзоди “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоровнинг номзоди Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари лавозимига кўпчиликнинг овози билан сайланди.

 

    Бошқа янгиликлар