1

"Мен онангман, болажоним, онангман!"- Навоийда руҳий хаста йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

ЖИНОЯТ 04.05.2021, 13:43
"Мен онангман, болажоним, онангман!"- Навоийда руҳий хаста йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

Ушбу қотиллик жорий йилнинг 27 апрелида Хатирчи туманининг "Гулистон" маҳалласидаги хонадонларнинг бирида содир бўлди. Она 30 ёшли фарзанди томонидан пичоқлаб ўлдирилди. 

"Онангман, болажоним. Онангман", деб бир неча маротаба айтди. Шундан кейин охири бошига ураётгандим. Пичоқ шундай қайрилди", - дея ўша кунги ҳолатни гаприб беради ўғил. 

Мазкур ҳодисанинг гумондори бўлган марҳумнинг фарзанди Бердиқулов бир неча йиллардан буён руҳий хасталик сабаб профилактик ҳисобда турган. Ўша кунги ҳодиса ундаги ҳуруж туфайли юзага келган. Хонадандаги чақалоқнинг йиғиси руҳий хаста беморга ёқмай, келинойисига танбеҳ беради. Шу пайт ўртада жанжал келиб чиқади. Ўғли ва келинини тинчлантиришга уринган онанинг эса кўксига пичоқ санчилади. Икки соатдан кейин она туман тиббиёт бирлашмасида вафот этади. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1