АсосийMadaniyat

"Ёшлик" киностудияси “Ўзбекистон ёш кинематографистлар ассоциацияси” тузилди

'"Ёшлик" киностудияси “Ўзбекистон ёш кинематографистлар ассоциацияси” тузилди'ning rasmi

Ўзбекистон кинематография агентлиги "Ёшлик" киностудияси ДУК томонидан “Ўзбекистон ёш кинематографистлар ассоциацияси” тузилди. Бу ҳақда агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

3-7 май кунлари Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон кинематография агентлиги ҳамда бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиаҳафталигида янги ташкил этилган “Ўзбекистон ёш кинематографистлар асссоциацияси” фаолияти бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.  

Бунда Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Ёшлик” киностудияси ДУК,  “Ўзбекфильм” ДУК ходимлари, педагоглар, мутахассислар ҳамда ёш киноижодкорлардан иборат қатор вакиллар иштирок этди.

Муҳокамада янги ташкил этилаётган нодавлат нотижорат ташкилотнинг ижодий, молиявий, ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Қатор таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Бошқа янгиликлар