Айни пайтда Самарқанд шаҳрида кучли шамол ва ёмғир кузатилмоқда.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бўлимининг хабар беришича, Самарқанд шаҳрида ёғадиган кучли ёмғирдан сўнг юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ва турли хил кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида тезкор хавфсизлик гуруҳи ташкил этилган.
Мазкур гуруҳ томонидан техник воситалар ёрдамида шаҳарнинг ҳар бир ҳудуди назорат қилиб борилади ва мавжуд муаммоларга тезда барҳам берилади.