АсосийЖАМИЯТ

Наманганда ПЦР таҳлил натижаларини қалбакилаштириб пуллаётган шахслар қўлга олинди

23 апрель куни пул эвазига фуқароларга Давлат чегарасидан ўтиш учун коронавирус инфекцияси...

'Наманганда ПЦР таҳлил натижаларини қалбакилаштириб пуллаётган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

23 апрель куни пул эвазига фуқароларга Давлат чегарасидан ўтиш учун коронавирус инфекцияси таҳлили натижалари бўйича Ички ишлар вазирлиги Транспортда ХТБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

Тадбир давомида Наманган вилояти СЭО ва ЖСБда Дезинфекция бўлими дезинфектори лавозимида ишловчи, 1979 й.т. Наманган вилояти Уйчи туман Оқтош МФЙда яшовчи С.А. - Н.Х., Д.Ш. ва Х.Қ. исмли фуқаролардан анализ таҳлиллари олмасдан туриб уларнинг номига расмийлаштирилган “Covid-19” маълумотномаларини “холис харидор” Н.Х.га тақдим қилиб, ундан тадбир учун ажратилган 200 минг сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Бундан ташқари, 30 апрель куни Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд халқаро аэропорти яқинида бир гуруҳ шахслар тезкор тадбирга “мижоз” сифатида жалб қилинган “С” исмли шахсга “қисқа муддатда 400 минг сўмга экспресс таҳлил натижасини тайёрлаб бериш”ни таклиф қилган.Олиб борилган текширув ҳаракатлари натижасида ушбу шахслар “АКМАЛ ТРАНС” МЧЖда киракаш бўлиб ишловчи, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Хўжақишлоқ маҳалласида яшовчи 1986 й.т. А.Р. ва Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Булвар даҳасида яшовчи 2005 й.т. О.Н.  эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар