Колумбиядаги умуммиллий намойишлар пайтида 840 дан ортиқ одам, шу жумладан 540 полиция ходими жароҳат олди ва 431 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Колумбия Мудофаа вазири Диего Молано Aпонте хабарига асосланиб Риа Новости маълум қилди.
"Намойишлар пайтида 540 нафар миллий полиция зобити ва 306 нафар фуқаро жароҳатланди. Капитан Хесус Aлберто Соланонинг ўлими учун чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз", деди вазир миллий полициянинг Facebook саҳифасида эфирга узатилган нутқида.
Молано якшанба кунидан бошлаб армия фуқароларнинг хавфсизлигини, муҳим маҳсулотлар ва ёқилғи билан таъминлаш, транспорт ва инфратузилмани ҳимоя қилиш мақсадида тартибсизликларда бир қатор шаҳарларни вақтинча қўллаб-қувватлаб келаётганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, норозилик намойишлари пайтида расмийлар фуқаролардан вандализм ва бошқа жиноятлар бўйича 600 га яқин ҳолатни аниқлаган ва 431 кишини ҳибсга олган. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 94 банк, 254 дўкон, иккита шаҳар маъмурияти ва 64 полиция участкаси вайрон қилинган.
Колумбия омбудсмани идорасига кўра 28 апрелдан 1 майгача бўлган намойишларнинг дастлабки тўрт кунида 18 намойишчи ва бир полиция ходими ўлдирилган.
Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади






