400 нафардан ошиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида касалланиш юқорилигича қолмоқда, дея хабар қилди ССВ Ахборот хизмати.
2021 йил 4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92724 (+404) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-6 нафари Андижон вилоятида,
-1 нафари Бухоро вилоятида,
-6 нафари Жиззах вилоятида,
-2 нафари Навоий вилоятида,
-5 нафари Наманган вилоятида,
-84 нафари Самарқанд вилоятида,
-4 нафари Сирдарё вилоятида,
-3 нафари Фарғона вилоятида,
-10 нафари Хоразм вилоятида,
-73 нафари Тошкент вилоятида,
-208 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
-Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
-Бухоро вилоятида 5 нафар,
-Жиззах вилоятида 10 нафар,
-Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
-Навоий вилоятида 2 нафар,
-Наманган вилоятида 6 нафар,
-Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
-Фарғона вилоятида 5 нафар,
-Хоразм вилоятида 9 нафар,
-Тошкент вилоятида 38 нафар,
-Тошкент шаҳрида 189 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88535 (+277) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3534 нафар бемор даволанмоқда.






