АсосийЖАМИЯТ

ЖИБ судлар томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида жами неча нафар шахс оқланган?

Аввалроқ, Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан 2021 йилнинг 1-чораг...

'ЖИБ судлар томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида жами неча нафар шахс оқланган?'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида ОАВ учун брифинг ташкил қилингани ҳақида хабар бергандик.

Брифингда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида қандай ишлар амалга оширилгани ҳақида ахборот берди.

— Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида 1.596 (1.407) нафар шахсга нисбатан 1.167 (1.089) та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 78 тага (6,6 фоиз), жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 189 нафарга (11,8 фоиз) кўпайган.

Судлар томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида жами 36 (45) нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 312 (228) ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Жиноят оқибатида етказилган 154,8 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 119 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

841 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 155 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

536 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган, 10 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган.

Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 35 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган.

Жиноят ишларининг 551 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 358 таси унча оғир бўлмаган, 598 таси оғир ва 89 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.

Кўриб тамомланган 935 (824) та иш бўйича 1.347 (1.100) нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 242 (273) нафар шахсга нисбатан 225 (248) та ишлар тугатилган. Шундан, 211 (235) нафар шахсга нисбатан 207 (227) та иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Судланган шахсларнинг 198 (15,2 фоиз) нафарига жарима, 276 (21,2 фоиз) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 302 (23,2 фоиз) нафарига озодликни чеклаш, 460 (35,4 фоиз) нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 17 (1,3 фоиз) нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 48 (3,7 фоиз) нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланганларнинг 112 нафарини (8,6 фоиз) аёллар, 26 нафарини (1,9 фоиз) вояга етмаганлар, 595 нафарини (45,7 фоиз) ёшлар, 29 нафарини (2,2 фоиз) 60 ёшдан ошган эркаклар, 8 нафарини (0,6 фоиз) чет эл фуқаролари ва 13 нафарини (0,9 фоиз) тадбиркорлар ташкил этган.

446 (373) нафар муқаддам судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилган.

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасасининг маҳкумга тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақидаги 13 та илтимосномасидан 10 таси, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги 548 та илтимономасидан 542 таси қаноатлантирилган.

Иш сифати:

2021 йилнинг 1-чораги давомида шаҳар судининг апелляция ва кассация инстанцияларида 381 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган. Шундан, 242 нафар (63,5%) шахсларга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 92 нафар (24,1%) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган, 47 нафар (12,3%) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган (ўзгартирилган суд қарорлари сони 3 тага камайган, бекор қилинган суд қарорлари сони эса 24 тага кўпайган). (Ўзгартирилган ва бекор қилинган суд қарорларининг 96 нафар (69,1%) шахсга нисбатан собиқ судьялар томонидан кўрилган ишларга тўғри келади).

Судларда кўрилган жами 20 (5) та жиноят ишларини судда кўриш муддатлари узайтирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 тага кўпайган. Бунинг асосий сабаби, иш хажми катталиги ва кўп эпизодли бўлганлиги. Натижада, туман судининг ҳар бир судьясига бир ойда ўртача 21,5 (25,0) та жиноят иши ва материаллар (6,6 та иш, 14,9 та материал) тўғри келган бўлса, шаҳар судининг ҳар бир судьясига бир ойда ўртача 8,0 (8,5) та жиноят иши ва материаллар (5,6 та иш, 2,4 та материал) тўғри келган.

Профилактика:

Президентнинг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3528-сонли ва 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сонли Қарорлари ижроси доирасида судлар томонидан ўтган давр мобайнида 386 та (33,1%) жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 892 та (76,4%) суднинг хусусий ажримлари чиқарилган, суд амалиёти юзасидан 7 та умумлаштириш қилиниб, натижаси юзасидан туман судларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилган.

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида судьялар ўзларига бириктирилган Тошкент шаҳридаги 519 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.

    Бошқа янгиликлар