АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда бир мактабнинг икки ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди

Жомбой туманидаги 40-ИДУМ («Умид» ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати)нинг би...

'Самарқандда бир мактабнинг икки ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди'ning rasmi

Жомбой туманидаги 40-ИДУМ («Умид» ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати)нинг битирувчилари Достонбек Исломов ҳамда Миршариф Азимжонов Тошкент шаҳридаги Пучон университети Архитектура йўналишига имтиҳонлардан ўтиб,  муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Бундан ташқари 40-ИДУМнинг 4 нафар битирувчиси IELTS ва CEFR сертификатларини қўлга киритиб, ОТМга ўқишга киришда маълум имтиёзларга эга бўлишган.  

Битирувчиларнинг бундай муваффақиятларга эришишида мактаб директори Шоҳиста Намозова ҳамда Машраб Остонов, Санобар Хўразова, Соҳиба Икромова ҳамда Нилуфар Саидова каби юқори малака ва тажрибага эга устозларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.

    Бошқа янгиликлар