АсосийJamiyat

2021 йил 1-чорагида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган

'2021 йил 1-чорагида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган'ning rasmi

Олий суд мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  2021 йил 1-чорагида судьяларга нисбатан қўзғатилган интизомий иш бўйича маълумот берди:

️«Бугунги кунда тизимда 401 та суд фаолият юритиб келмоқда. Штат жадвали бўйича судьялар сони 1 331 нафарни ташкил қилиб, амалда ишлаб турган судьялар сони 1 244 нафарни (93 %) ташкил қилади. Вакант ўринлар — 91 та.

Судьянинг ўртача ойлик иш хажми туман (шаҳар) миқёсида жиноят ишлари бўйича судларда — 136 та, фуқаролик ишлари бўйича судларда — 141 та, иқтисодий судларда — 85 та, маъмурий судларда — 30 та ишни ташкил қилган.

Шунингдек, бу кўрсаткич вилоят миқёсида жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида — 13 та, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида — 10 та, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида — 8 та, маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида — 5 та ишни ташкил этган.

2021 йил 1-чораги давомида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар