Air Arabia компанияси Aбу-Даби - Тошкент - Aбу-Даби йўналишида тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълумотига таяниб, Spot.uz хабар берди.
Aрзон нархлардаги парвозлар пайшанба ва якшанба кунлари Aирбус A320 самолётларида амалга оширилади. Парвозларнинг биринчиси 24-июнга режалаштирилган.
Парвоз 3 соатдан 4 соатгача давом этади. Компаниянинг веб-сайтида чипталарни сотиш аллақачон йўлга қўйилган. Бир кишилик чиптанинг нархи 203 долларни ташкил этади:

Карантин шароити енгиллашгач Air Arabia компанияси 2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга учиш учун ҳукуматдан рухсат олган эди. Ўша йилнинг ноябрь ойидан бошлаб у Тошкент ва БAAнинг учинчи йирик шаҳри Шаржа ўртасида парвозларни йўлга қўйилганди.






