АсосийЖАМИЯТ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг янги логотипи тасдиқланди(фото)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазирлик ребрендинги учун логотиплар танловини эълон...

'Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг янги логотипи тасдиқланди(фото)'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазирлик ребрендинги учун логотиплар танловини эълон қилган эди. Ушбу танлов ўз якунига етди ва вазирлик учун логотип танлаб олинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Академик лицей ва техникумлар ўқувчилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўртасида “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги логотипини яратиш” бўйича ўтказилган республика танловида вазирликнинг logo@edu.uz электрон почта манзили орқали лойиҳалар қабул қилинди.

Улар орасидан Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Турдиев Бегзоднинг дизайнер Ўткир Тожибоев ҳаммуаллифлигида яратган лойиҳаси муносиб деб топилди. 

    Бошқа янгиликлар