Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 16 декабрь санасида Наманганда аянчли ЙТҲ сабаб 6 нафар инсон тириклайин ёниб кетган эди. Шу куни соат 16:30ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. "Ман" русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиль билан тўқнашади. Натижада "Нексия" русумли автомобилда бўлган:
1) ҳайдовчи, 42 ёшли Н.М;
2) йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
3) йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
4) йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
5) йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
6) йўловчи 7 ёшли М.Ш.лар ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган эди.
Куни кеча 6 инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди томонидан "Ман" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси A.A.гa нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.





