1

Медиа-ҳафталик: ёш киноижодкорлар грантлар билан тақдирланади

МАДАНИЯТ 06.05.2021, 12:26
Медиа-ҳафталик: ёш киноижодкорлар грантлар билан тақдирланади

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида 3-7 май кунлари ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги давом этади.

Бугун, кечки дастур бўйича соат 18:00 да Кинематография агентлигининг ёш киноижодкорларини тақдирлаш, питчинг жараёнида танлаб олинган ва «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»га бағишланган ёшлар учун фильмлар яратиш бўйича грантларни тақдим этиш маросими бўлиб ўтади.  

Ёш кинорежиссёр Маҳлиё Асқаралиеванинг “Галдир” (“Лола, қуёш ва мен”) қисқа метражли фильми премьера қилинади. Мазкур фильм агентлик буюртмасига биноан “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК томонидан суратга олинган.  

Сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, ғоя муаллифи ва постановкачи режиссёр Маҳлиё Асқаралиева, постановкачи оператор Истеъдод Усмонов, либослар бўйича рассом Феруза Ғиёсова, картина директори Маҳмудали Гусейинов.

Кинокартина психологик драма жанрида бўлиб, Офтоб исмли дизайнер қизнинг ҳаётида юз берган қизиқарли воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Премьерага фильм ижодкорлари ҳам таклиф этилган.  

Премьерадан сўнг, таниқли эстрада ва кино юлдузлари иштирокида шоу-концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1