АсосийЖАМИЯТ

Наманган гуллар фестивалида гулларга бурканган автомобиллар паради ўтказилади (видео+фото)

Наманганда айни кунларда жуда катта ва ажойиб фарахбахш фестивалга тадорик бошланган. Яни...

'Наманган гуллар фестивалида гулларга бурканган автомобиллар паради ўтказилади  (видео+фото)'ning rasmi

Наманганда айни кунларда жуда катта ва ажойиб фарахбахш фестивалга тадорик бошланган. Яни 23-30 май кунларида наманганда анъанавий гуллар байрами ўтказилади. 

Маълумот ўрнида 2017 йилда 150 нафарга яқин гулчилар томонидан 15 минг тувакли гуллар ва 200 дан ортиқ корхона ташкилотлар эса 20 мингдан ортиқ мавсумий гуллари билан иштирок этган. 2018 йилда 30 минг туп кўча ва хиёбонларга мавсумий гуллар экилган бўлса 2021 йилда эса шаҳар миқиёсида 35 мингдан ортиқ рангго-ранг гуллар намойиш этилади ва асосий байрам нишонланадиган Заҳириддин Мухаммад Бобур номидаги вилоят истироҳат боғида 150 дан ортиқ профессонал ва хаваскор гулчилар иштирок этиши кузатилмоқда. Эслатиб ўтамиз ўтган йилги гул байрамида нафақат вилоятдан балки қўшни Қирғизистондан республикасидан ва Андижон, Фарғона вилоятидан ҳам гулчилар иштирок этган. 

2018 йилда 12 километрлик масофада 30 га яқин автомашиналар гуллар билан безатилиб махсус парад ташкил этган бўлса бу йил анашу автомашиналар сони  50 дан ортиши режалаштирилмокда етказилади. 

2017 йилда Гул байрами ғолибига Матиз автомашинаси тақдим этилган бўлса, 2018 йилда иккита Сапрк автомашинаси топширилган.

Видео: Ботир Нуриддинов Наманган вилоят хокимининг ўринбосари:

Гуллар байрами тарихи ҳақида қисқача маълумот: Наманган шаҳрининг хозирги истроҳат боғининг ўрнида қадимда гулзор маҳалласи бўлган. Маҳалла фуқролари гулчиликнинг хадисини олган уста гулчилардан бўлган. Бироқ айнан манашу худуд йиллар силсиласида турли аект ва бинолар қурилиши ва Қўқон хони Худоёрхон хукмронлиги таъсирида мадраса қурилиш учун ҳам айнан манашу маҳалла танланади. 1875 йил октябрда рус қўшинлари мадрасани ўзлари учун  қаъла сифатида фойдаланадилар ҳам. Боғ 1920 йилда маҳалла янги ташкил этилган ҳокимлик ихтиёрига топширилади. Шунда бу ерда катта хажмда ислоҳотлар бунёдкорликлар олиб борилади. 1961 йил 24-27 август кунлари  Наманган шаҳрида илк маротаба гуллар кўргазмаси ташкил этилади.  Шу шу бу кўргазма йиллар давомида байрам сифатида нишонланиши анъана тусини олади ва мана 3-4 йилдирки бу байрамга халқаро ўтказилиши белгиланиб “Наманган гуллар фестивали” сифатида нишонланиб келинади. Ана шу 2021 йил 60 маротаба яъни юбилей санаси сифатида нишонланадиган фестивалга сизларни чорлаб қоламиз.

Умида Қўшоқова.

Суратлар муаллифи: Раҳмонжон Мамадалиев 

 

 

    Бошқа янгиликлар