АсосийDunyo

Қирғизистон Тожикистонни халқаро шартномаларни бузишда айблади

'Қирғизистон Тожикистонни халқаро шартномаларни бузишда айблади'ning rasmi

Қирғизистон Бош прокуратураси Тожикистонни икки давлат чегарасидаги қуролли тўқнашув пайтида бир қатор халқаро шартномаларни бузганликда айблади. Бу ҳақда lenta.ru ТAСС хабарига асосланиб хабар бермоқда.

Прокуратура босқинчилик ва "бошқа жиноятлар" фактлари бўйича жиноий иш қўзғатган.

 29 апрел куни Боткен вилоятида Тожикистоннинг бандит бирлашмалари ва доимий қўшинлари Қирғизистон Республикаси чегараларига  ҳужум қилишган. Ҳужум тинч аҳолига қарши "автомат қуроллар, миномётлар, жанговар вертолётлар, оғир зирҳли машиналар, артиллерия экипажлари ва бошқа турдаги қуроллар" ёрдамида амалга оширилганлиги кўрсатилган.

Прокуратура маълумотларига кўра, Тожикистон БМТнинг 1976 йилги Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларацияси, 1991 йилдан бошлаб МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги 1991 йил Олмаота декларацияси битими,  1994 йилдаги МДҲга аъзо давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва чегараларининг дахлсизлигига риоя қилиш тўғрисидаги Москва декларацияси  ва 1996 йилги Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги давлатлараро муносабатлар асослари тўғрисидаги келишув талабларини бузган. 

Баёнотда тергов чоралари кўрилаётгани, ашёвий далиллар ва видео ёзувлар олинганлиги, фото ва видео ёзувлар олиб борилганлиги қайд этилган.

Тожикистон Бош прокуратураси бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва Қирғизистон фуқароларига қарши тажовузкор уруш олиб бориш бўйича жиноий иш қўзғаган эди.

3 май куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон ўз ҳарбий қисмларини чегарадан олиб чиқиш жараёнини якунлагани ҳақида хабар берилди.

Эслатиб ўтами, 29 апрелда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг баҳсли қисмида, бош сув тақсимлаш пункти ҳудудида жанглар бошланган эди.  Можаронинг бошланишига тожик томонидан сув олиш жойи ёнида видеокузатув камераси ўрнатилиши сабаб бўлган. Тожикистон қурбонлар тўғрисидаги расмий статистикани ҳали тақдим этмаган. Қирғизистон Тожикистон билан тўқнашувда қурбонлар сони 183 кишига кўпайганлигини, улардан 34 нафари вафот этганини хабар қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар