1

Apple вакили Telegram`ни “зарарли дастур” деб атади

HI-TECH 02.03.2016, 14:05
Apple вакили Telegram`ни “зарарли дастур” деб атади

Apple бош ҳуқуқшуноси Брюс Сьюэлл Конгрессда Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳрида отишма содир этган террорчининг iPhone смартфонидаги маълумотларни очиш ҳақидаги иш кўриб чиқилаётган пайтда Telegram мессенжерини “зарарли ва умуман очиб кириш мумкин бўлмаган дастур” деб атади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Сьюэлл конгрессмена Боб Гутлаттнинг Apple  компанияси Федераль қидирув бошқармасининг талабини бажарган тақдирда ҳам ҳукумат бошқа маълумотларни очиш хизматига ҳам эҳтиёж сезиши ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлади.  Шундан сўнг у Telegram дастурини исталган смартфонга юклаб олиш мумкинлиги ва уни очишнинг умуман имкони йўқлигини айтиб ўтди.

 “Бу террорчилар қўлидаги энг зарарли дастурлардан бири. Apple компанияси iPhone смартфонларини бузиб кириш имконини берувчи операцион тизим яратса, бу нафақат террорчилар, балки миллионлаб бегуноҳ инсонлар смартфонлари хавфсизлигига путур етказади”—деди Сьюэлл.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1