АсосийJamiyat

Самарқандда россиялик блогерга ҳамроҳлик қилган фуқарога ИИБ таҳдид қилдими? Расмий муносабат берилди

'Самарқандда россиялик блогерга ҳамроҳлик қилган фуқарога ИИБ таҳдид қилдими? Расмий муносабат берилди'ning rasmi

Россиялик блогер ўзининг “You Tube” даги саҳифаси орқали Самарқанд туризм полицияси унинг ролигида тушган “гид”га таҳдид қилганини эълон қилди.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Блогерга ҳамроҳлик қилган Алишер исмли фуқарога вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тазйиқ ёки “15 суткага қамаб қўйиш” билан тахдид қилинмаган. Унга ушбу фаолиятини қонунийлаштириш бўйича тавсия берилган.

Маълумот учун, бутун дунёда туристик полициянинг асосий вазифаларидан бири ноқонуний иш олиб бораётган гидларнинг фаолиятини тартибга солишдан ҳам иборат.

"Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Самарқандга туристларни жалб қилиш билан шуғилланадиган юртдошларимизни қонунда белгиланган тартиб ва меъёрларга асосан қўллаб-қувватлашга доим тайёр",–дейилади ИИБ ахборотида.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар