1

Кинематография агентлиги ва мамлакатимиздаги Гёте институти ҳамкорлигида “Шум бола-2021” VII халқаро кинофестивалига старт берилди

МАДАНИЯТ 06.05.2021, 18:35
Теглар: Киноматография
Кинематография агентлиги ва мамлакатимиздаги Гёте институти ҳамкорлигида “Шум бола-2021” VII халқаро кинофестивалига  старт берилди

Ёшлар ижод саройи”да ЎзЭОАВМА ташаббуси билан бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги давом этмоқда.

Бугун 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва мамлакатимиздаги Гёте институти ҳамкорлигида “Шум бола-2021” VII халқаро кинофестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳафталик иштирокчилари, маданият ва санъат намояндалари, ёш режиссёрлар, ўқувчи ва талабалар иштирок этишди.  

Унда сўзга чиққанлар  ҳар икки мамлакат ўртасида тобора ривождланаётган маданий алоқаларнинг истиқболлари хусусида тўхталиб ўтишди.  

Шундан сўнг машҳур кинорежиссёр Ким Штробль томонидан суратга олинган “Мэдисон” бадиий фильми ўзбек тилида намойиш қилинди. Ушбу фильм бугунги немис ўсмир ёшлари ҳаётидан ҳикоя қилади. Фильм  12 ёшли Мэдисон исмли велосипедчи қизнинг орзу-умидлари, қувонч ва ташвишлари, ички дунёси, катталар билан муносабатлари асосида қурилган. Мэдисоннинг содда ва беғуборлиги, оқкўнгиллиги, ирода ва матонати томошабиннинг меҳрини қозонади.  

Фильм тугаганидан сўнг режиссёр Ким Штробель мазкур картинанинг яратилиш тарихи, суратга олиш жараёнида юз берган қизиқарли воқеалар, айни пайтга қадар фильмнинг қўлга киритилган муваффақиятлари ҳақида тўхталиб, томошабинларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.  

Эслатиб ўтамиз, “Шум бола-2021” фестивали “Ёшлар ижод саройида 10 майга қадар давом этади. Фестивал давомида немис киноустаари томонидан суратга олинган “Сакар ва Лили”, “Якари”, “Ажиналар маликаси”, “Зирапчалар ва чуқур денгиз маликаси”, “Рақсга туш” сингари бадиий фильмлар, шунингдек, ёш ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар намойиш қилинади.

Шарҳлар

Кинематография агентлигида туркиялик киноусталар билан учрашув бўлиб ўтди (фото)

28.06.2021, 17:39

Бугун Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигида Туркиялик бир гуруҳ киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.  Туркиянинг кино ишлаб чиқарувчи “Altınkesıt”  масъулияти чекланган жамияти продюсери Мустафа Гюнеш, мазкур...
Кинематография агентлиги Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси ўтказилди

28.05.2021, 17:46

Бугун Кинематография агентлиги Ўзбекистон кино санъати музейида Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси  ўтказилди.  Яйра Абдуллаева 1930 йилда 14 августда Тошкентда таваллуд топган. 1950...
“Қуёш лаззати” фильми Тошкентда суратга олинмоқда

25.05.2021, 18:02

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Солнце на вкус” (“Қуёш лаззати”) ко-продукция фильми суратга олинмоқда. Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги суратга...
Ўзбек киноусталари Тожикистон Миллий музейига ташриф буюришди

21.05.2021, 15:14

Тожикистонда ўтаётган Ўзбекистон киноси кунлари иштирокчилари Душанбе шаҳридаги Тожикистон Миллий музейига ташриф буюришди.Мазкур музей нафақат Тожикистон, балки Марказий Осиё халқларининг ўтмишини ўзида акс эттирувчи масканлардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1